UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 дек 18:22
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина 27, Влада эса 19 поғонага пастлади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингнинг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис маликалари ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Беларуслик Арина Соболенко ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. У аввал хабар берганимиздек, 2024 йилни карвонбоши сифатида якунлайди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, Якуний WTA турнири ғолибаси америкалик Кори Гофф учинчи ўринни сақлаб қолди. 

Бу ҳафта учун мўлжалланган рейтингда тўрт теннисчимиздан икки нафари бир поғонадан кўтарилган бўлса, яна иккиси яхшигина пастга қулади. Биринчи рақамли теннис маликамиз Нигина Абдураимова 27, иккинчи ракеткамиз Влада Якшибарова эса 19 поғонага пастлади. Узоқ муддат Исрои шарафини ҳимоя қилиб қайтган Якшибарова роппа-роса 800-поғонага тушиб кетди. Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова худди ўтган ҳафтада бўлгани каби бир ўринга кўтарилишди.


WTA рейтинги. 2 декабрь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9416 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 8370

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6530

4. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 5344

5. (5) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 5340

6. (6) Елена Рыбакина (Қозоғистон) - 5171

7. (7) Джессика Пегула (АҚШ) - 4705

8. (8) Эмма Наварро (АҚШ) - 3589

9. (9) Дарья Касаткина (Россия) - 3368

10. (10) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3214...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

367 (340). Нигина Абдураимова – 169

800 (781). Влада Якшибарова – 34

1370 (1371). Милана Масленкова – 4

1370 (1371). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг