UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07Баскетболчи қизларимиз Осиё ўйинларидаги рақибларини билиб олди 0 14:27Жон Жонс Федор Емельяненкони мағлуб этган бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:50Мурод Алиев "Пахтакор" билан ўйинда кўтарилган баннер ҳақида: "Шу ерда раҳбар бўлиб нотўғри иш қилаётган жойимиз йўқ" 0 13:17Расман! Лазизбек Мулложоновнинг проф боксдаги кейинги жанги тасдиқланди. У Жалоловнинг собиқ рақиби билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:49Қозоғистон дзюдо терма жамоаси Осиё ўйинлари учун таркибини эълон қилди 0 12:24Ислам Махачев: "Конор Макгрегордан кўнглим қоляпти" 0 11:55ФИФА Аргентина терма жамоасига нисбатан учта банд бўйича суриштирув бошлади 0 11:17Пойтахтимизда 600 нафардан зиёд таэквондо усталарини бир нуқтада бирлаштирган "Tashkent Summer Camp-2026" йиғини ўтказилмоқда 0 10:43UFC 330 турнири яна бир жангини йўқотди 0 10:06Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингидан жой олди 0 09:34Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат сабабли камида бир ой майдонга тушмайди 0 08:59Мухлиса Машарипова финалда, Азимовада бронза учун имконият бор + ФОТО 0 08:23Расман! UFC 330 турнирининг асосий жангини ким суғурталаши маълум 0 07:56Бунёд Ҳасанов U17 ёш тоифасида икки карра жаҳон чемпиони! Яна бир курашчимизда бронза + ФОТО 0 07:31Лионель Месси "Интер Майами" қароргоҳига қайтди 0

10 фев 19:10
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина Абдураимова фавқулодда кўтарилди, Топ-10 маликаларда ўзгаришлар

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал ҳам аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган Топ-10 рейтингида бир нечта ўзгариш кузатилди. Теннис маликаларидан қозоғистонлик Елена Рибакина Абу-Дабидаги чемпионлигини ҳимоя қила олмагани учун 5-ўриндан 7-поғонага тушиб кетди. Аксинча, америкаликлар Жессика Пегула ва Мэдисон Киз бир поғонага кўтарилишди. Қолган теннисчилар ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари кўтарилишга муваффақ бўлди. Биринчи ракеткамиз Нигина Абдураимова бошқа теннисчилар рейтингда тушгани сабабли 5 поғонага юқорилади. Иккинчи рақамли теннисчимиз Влада Якшибарова ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова бир поғонага юқорилашди. 


WTA рейтинги. 10 февраль кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 8956 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 8770

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6538

4. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 5288

5. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 4861

6. (7) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4680

7. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4588

8. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4095

9. (9) Эмма Наварро (АҚШ) - 3709

10. (10) Паула Бадоса (Испания) - 3588


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

536 (541). Нигина Абдураимова – 88

924 (924). Влада Якшибарова – 24

1374 (1375). Милана Масленкова – 4

1374 (1375). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг