UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

15 апр 13:50
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина Абдураимова кўтарилди, иккинчи ракеткамиз 1111-поғонада

Бугун WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш, аниқроғи ўрин алмашишлар кузатилди. Грециялик Мария Саккари хитойлик Чжэн Циньвэнь, чехиялик Маркета Вондроушова бир поғонага кўтарилиб олишди. Тунислик Онс Жабер аксинча, 6-ўриндан 9-поғонага пастлади. Латвиялик Елена Остапенко 10-ўринни сақлаб қолди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. 


Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг иккисида пасайиш кузатилди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 1 поғонага юқорилаб, 239-ўринни банд этиб турибди. Севиль Юлдашева 4, Милан Масленкова эса 6 поғонага пастлаган.


WTA рейтинги. 15 апрель кунги ҳолат:

1 (1). Ига Свёнтек (Польша) — 10 835 очко

2 (2). Арина Соболенко (Беларусь) — 8045

3 (3). Кори Гофф (АҚШ) — 7205

4 (4). Елена Рибакина (Қозоғистон) — 5848

5 (5). Жессика Пегула (АҚШ) — 4870

6 (7). Мария Саккари (Греция)— 4195

7 (8). Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 3995

8 (9). Маркета Вондроушова (Чехия) — 3895

9 (6). Онс Жабер (Тунис) — 3658

10 (10). Елена Остапенко (Латвия) – 3438.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

239 (240). Нигина Абдураимова – 312

1111 (1107). Севил Йўлдошева – 12

1370 (1364). Милана Масленкова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг