UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

26 май 17:52
Янгиликлар

Шахмат

WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси 30 поғона юқорилади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко жуда катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкаликлар Коко Гофф иккинчи, Жессика Пегула учинчи ўринни банд этган. Қозоғистонлик Елена Рибакина Страссбург турниридаги чемпионлиги сабаб 12-поғонадан 11-ўринга кўтарилиб олди. 

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарганди. Узоқ муддат мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб келган Нигина Абдураимова ўз ўрнини Влада Якшибаровага бўшатиб берганди. Влада 30 поғонага юқорилаб, айни пайтда 888-ўринни эгаллаб турибди. Қолган теннисчиларимизнинг бари рейтингда пастлашди. 


WTA рейтинги. 26 май кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10683 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 6863

3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6243

4. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 5865

5. (5) Ига Свёнтек (Польша) - 5838

6. (6) Мирра Андреева (Россия) - 4986

7. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4368

8. (7) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4184

9. (9) Эмма Наварро (АҚШ) - 3879

10. (10) Паула Бадоса (Испания) - 3684


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

888 (918). Влада Якшибарова – 27 (+3)

942 (935). Нигина Абдураимова – 22 

1354 (1348). Милана Масленкова – 5

1377 (1374). Сабрина Олимжонова – 4 

1402 (1397). Дарья Шубина – 3 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг