UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

10 июн 10:52
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Қиролича Свёнтек, "Ролан Гаррос" вице-чемпиони Топ-10`да, теннисчимиз 271 поғона пастлади

WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. "Ролан Гаррос" турнири вице-чемпиони, италиялик Жасмине Паолини 15-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди. Америкалик Даниэль Коллинз яна Топ-10`дан чиқиб кетди. 

Яна бир АҚШ вакиласи Коко Гофф эса дунёнинг иккинчи ракеткасига айланиб олди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. Айнан у қаторасига учинчи маротаба "Ролан Гаррос" чемпионига айланган эди.  

Янгиланган рейтингда уч теннисчимиздан икки нафари пастлади. Милана Масленкова энди Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси. Гарчи Милана ва Севил бирдек 1371-поғонадан жой олишган бўлса-да, расман Масленкова мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган. Юлдашева 271 поғона пастга "қулаган". Юртимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова аввалги ўрнини сақлаб қолди. 


WTA рейтинги. 10 июнь кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 11695 очко

2. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 7988

3. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 7788

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5973

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 4625

6. (6) Маркета Вондроушова (Чехия) - 4503

7. (15) Жасмине Паолини (Италия) - 4068

8. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4005

9. (7) Мария Саккари (Греция) - 3980

10. (9) Онс Жабер (Тунис) - 3748


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

298 (298). Нигина Абдураимова – 230

1371 (1358). Милана Масленкова – 3

1371 (1100). Севил Йўлдошева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг