31 янв 18:10
Янгиликлар
WTA рейтинги. Топ-10`да бир нечта ўзгариш, Нигина 31 поғонага пастлади, Милана ва Севиль кўтарилди
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Америкалик Кори Гофф кучли учликка кириб олди. Олдин 3-ўринда бўлган қозоғистонлик Елена Рибакина 5-поғонага тушиб кетди. Австралия Очиқ чемпионатининг финалида ўйнаган хитойлик Чжэн Циньвэнь 15-поғонадан 7-ўринга кўтарилди. Дунё теннис маликалари рейтингини ҳамон Ига Свёнтек бошқармоқда. Australian Open чемпиони, беларуслик Арина Соболенко иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчи қизларимизнинг иккиси юқорилашга эришди. Иккинчи ракеткамиз Севиль Юлдашева 10, Милана Масленкова 2 ўринга юқорилади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 31 поғонага пастлаб, 241-ўринга тушиб кетди. У омадсиз иштироки сабаб 48 очко йўқотган.
WTA рейтинги. 2024 йил 30 январь кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 9770 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8905
3. (4) Кори Гофф (АҚШ) - 7200
4. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 5705
5. (3) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5688
6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4076
7. (15) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3950
8. (7) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3846
9. (8) Мария Саккари (Греция) - 3710
10. (9) Каролина Мухова (Чехия) - 3520...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
241 (210). Нигина Абдураимова – 316
1072 (1082). Севил Йўлдошева – 14
1363 (1365). Милана Масленкова – 3
Фикрлар