UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Оливейра Конор билан BMF камари учун жанг ҳақида: "Катта пул учун рози бўлардим" 0 18:02Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 17:41"Келиша олишмади". Хелвани UFC ва Жонс ўртасидаги музокаралар тафсилотлари ҳақида гапирди 0 17:20Уайт Махачев — Топурия жанги бўйича миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:59Дана Уайт Арман Царукяндан норозилигини айтди 0 16:38Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди 0 16:17Буюк Британияда бокс бўйича "Йилнинг энг яхшилари" аниқланди 0 15:56Салоҳиддин Азимов - Жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси! (+ФОТО) 0 15:35Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди 0 15:14"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди 0 14:53Бугун Камилла Раҳимова Austin 125 турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:32Аспиналл Перейра - Ган жанги анонсига муносабат билдирди 0 14:11WBC рейтинги янгиланди: Мелиқўзиев 3 ўринга кўтарилди, Жалолов яна Топ-10`да! 0 13:50Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади 0 13:29Дастин Порье Оливейранинг Холлоуэйга қарши реванш жангидаги ғалабасига изоҳ берди 0

07 окт 12:49
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар. Влада Якшибарова яна "ўзбекистонлик", у энди иккинчи ракеткамиз!

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгаришлар кузатилди. Пекиндаги WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда чемпион бўлган америкалик Кори Гофф 6-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Қозоғистонлик Елена Рибакина аксинча 5, италиялик Жасмин Паолини эса 6-ўринга тушган. Беларуслик Арина Соболенко дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турибди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошилигини давом эттирмоқда. 

Эътиборлиси, янгиланган рейтингдан яна уч нафар теннисчимиз жой олган. Узоқ муддат Исроил шарафини ҳимоя қилиб келган, ўша мамлакат чемпиони ҳам бўлган 35 ёшли Влада Екшибарова яна Ўзбекистон байроғи остида WTA рейтингига киритилибди. У энди мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси. Влада ўтган ҳафта билан таққослаганда, 34 ўринга юқорилаб, 769-поғонадан жой олган. Фаолиятидаги энг юқори рейтинги 352-ўрин бўлган. Учинчи ракеткамиз Милана Масленкова 27 ўринга юқорилаб, 1370-поғонани банд этган. Биринчи ракеткамиз Нигина Абдураимова эса ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. 


WTA рейтинги. 7 октябрь кунги ҳолат:

1 (1). Ига Швёнтек (Польша) — 9785 очко

2 (2). Арина Соболенко (Беларусь) — 8716

3 (3). Жессика Пегула (АҚШ) — 5945

4 (6). Кори Гауфф (АҚШ) — 5593

5 (4). Елена Рибакина (Қозоғистон) — 5481

6 (5). Жасмин Паолини (Италия) — 5293

7 (7). Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 4300

8 (8). Эмма Наварро (АҚШ) — 3698

9 (9). Даниэль Коллинз (АҚШ) — 3178

10 (10). Барбора Крейчикова (Чехия) — 3161…


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

310 (310). Нигина Абдураимова – 199

769 (803). Влада Екшибарова – 38

1370 (1397). Милана Масленкова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг