UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

15 июл 13:28
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Уимблдон ғолибаси Топ-10`га қайтди, маликаларимизда пасайиш

WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгариш кузатилди. Уимблдон турнири чемпиони Барбора Крейчикова Топ-10`га қайтди. Мусобақанинг ўтган йилги ғолибаси Маркета Вондроушова эса аксинча, кучли ўнталик рейтингини тарк этди. Уимблдон финалчиси  Жасмине Паолини фаолиятида илк бор Топ-5`да дебют қилади. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.  

Янгиланган рейтингда уччала теннисчимиз ҳам қуйига шўнғишди. Милана Масленкова ҳам, Севиль Юлдашева ҳам 10 поғона пастлди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам рейтингнинг 1379-поғонасидан жой олган. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова эса бир поғонага пастлаб, 295-ўринга жойлашган. 

WTA рейтинги. 15 июль кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 11285 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 8173

3. (3) Арина Соболенко (Беларусь) - 7061

4. (4) Елена Рыбакина (Қозоғистон) - 6376

5. (7) Жасмине Паолини (Италия) - 5518

6. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 4665

7. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4055

8. (9) Мария Саккари (Греция) - 3925

10. (32) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3573


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

295 (294). Нигина Абдураимова – 227

1379 (1369). Милана Масленкова – 3

1379 (1369). Севил Йўлдошева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг