UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

13 окт 11:09
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги янгиланди. Етти теннис маликамиздан олти нафари кўтарилди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ўзбекистоннинг WTA рейтингидан ўрин олган етти теннисчисидан олти нафари кўтарилишга эришди. Биргина Лайма Владсон рейтингда пастлади (беш поғонага). Мария Тимофеева бу ҳафтада ҳам мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бўлиб қолмоқда. У беш поғонага юқорилаб, дунёнинг 63-ракеткаси бўлиб турибди. Иккинчи ракеткамиз Камилла Раҳимова етти, учинчи рақамли теннисчимиз Полина Кудерметова эса икки поғонага кўтарилди. 

Қолган теннисчиларимизга тўхталадиган бўлсак, Севиль Юлдашева 20, Милана Масленкова 21, Дарья Шубина 15 ўринга юқорилади. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам бир нечта аҳамиятга молик ўзгаришлар кузатилди. Россиялик иқтидор эгаси Мирра Андреева дунёнинг учинчи ракеткасига айланиб олди. У бешинчи поғонадан учинчи ўринга кўтарилди. Америкаликлар Жессика Пегула ва Коко Гофф бир поғонадан пастлашди. Элина Свитолина, Каролина Мухова аксинча, бир поғонадан юқорилашди. Қозоғистонлик Елена Рибакина ҳамон катта фарқ билан WTA рейтингида пешқадамлик қилмоқда. 


WTA рейтинги. 12 октябрь кунги ҳолат:

1. (1) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 9696 очко.

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 7550.

3. (5) Мирра Андреева (Россия) - 6371.

4. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6225.

5. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 5974.

6. (7) Элина Свитолина (Украина) - 5024.

7. (8) Каролина Мухова (Чехия) - 4773.

8. (6) Линда Носкова (Чехия) - 4679.

9. (9) Ига Швёнтек (Польша) - 3999.

10. (10) Марта Костюк (Украина) - 3910.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

63 (68). Мария Тимофеева – 997

69 (76). Камилла Раҳимова – 959

102 (104). Полина Кудерметова – 730

579 (574). Лайма Владсон – 82

1002 (1022). Севиль Юлдашева – 20

1334 (1351). Милана Масленкова – 7 

1466 (1481). Дарья Шубина – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг