UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

31 мар 19:25
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Январь ойидан бери "таътил"да бўлган Абдураимова 88 поғона пастлади

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. Майами турнирида чемпион бўлган Арина ўтган йилги чемпионлик очколарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Коко Гофф учинчи ўринни банд этган. Россиялик 17 ёшли Мирра Андреева 6-ўриндан 7-поғонага пастлади. Майами турнирида 1/2 финалга қадар етиб бориб, сенсация қайд этган филиппинлик Александра Эала фаолиятида илк бор Топ-10`да дебют қилди. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 20 очко йўқотиши натижасида 88 поғонага пастлади ва ҳозирда WTA рейтингида 649-ўринни эгаллаб турибди. Нигинанинг WTA сайтидаги профилида унинг сўнгги қатнашган турнири сифатида 6-12 январь кунлари оралиғида Нонтабури (Таиланд) шаҳридаги ITF 75 мусобақаси қайд этилган. Нигинанинг жароҳати борлиги ёки фаолиятини якунлагани ҳақида маълумотлар йўқ. Влада Якшибарова бир очко жамғаргани эвазига аксинча, 10 ўринга юқорилади. Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова бир хилда, 9 поғонага пастлашди. 


WTA рейтинги. 17 март кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10541 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7470

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6063

4. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5796

5. (5) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4949

6. (7) Жасмине Паолини (Италия) - 4843

7. (6) Мирра Андреева (Россия) - 4775

8. (9) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4135

9. (11) Паула Бадоса (Испания) - 3821

10. (8) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 3808


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

649 (561). Нигина Абдураимова – 59 (-20)

914 (924). Влада Якшибарова – 25 (+1)

1351 (1342). Милана Масленкова – 5

1371 (1362). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг