UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:31UFC Abu-Dhabi турнирининг бонус эгалари эълон қилинди. Рамазон Темиров рўйхатда борми? 0 00:23Кутганмидингиз?! Шоҳжаҳон Эргашевнинг Марк Урвановга қарши жанги биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди 0 00:00Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши жанг қилди! UFC Abu-Dhabi турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:54UFC ABU-DHABI. БОГДАН ГУСКОВНИНГ МАГОМЕД АНКАЛАЕВГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ЖАНГИ БЕШИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 23:01РАМАЗОН ТЕМИРОВ ИШТИРОКИДАГИ CO MAIN EVENT ЖАНГИ БИРИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 22:41Ислам Махачевнинг спарринг шериги UFC'да дебют қилди 0 22:08UFC Абу-Даби. Ризван Куниев америкалик рақибини аямади 0 21:40Узоқ кутилган Абубакар Вагаев — Сайгид Изагахмаев жанги тўлиқ давом этди 0 20:56Гусковнинг дўсти Вальтер Уокер Абу-Дабида октагонга кўтарилди 0 20:49Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг 44 яшар бразилиялик рақибга қарши жанги бир дақиқадан кўпроқ давом этди 0 20:19UFC Abu-Dhabi турнирининг асосий жангларидан бири бекор қилинди 0 19:38Хамзатнинг жамоадоши Магомед Тучалов UFC'даги дебют жангини ўтказди 0 19:08Хабибга қиёфадош тожикистонлик Нурулло Алиев UFC Abu-Dhabi турнирида жанг қилди 0 16:00Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги қачон бошланади ва қаерда кўрсатилади? 0

03 июл 21:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Хабиб ҳақидаги хабарлар жуда аниқ ва шаффоф". Собиқ чемпионнинг тақдири энди қандай кечади? (Мутолаа учун)

Федерал солиқ хизмати Хабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақамларидаги 297 миллион рублни қарзи туфайли музлатди.

1 июль куни Федерал солиқ хизмати буни Матч ТВ хабарида расман тасдиқлади. 

"Нурмагомедовнинг қарздорлигига солиқлар, пенялар ва жарималарни тўламаслик асос бўлган. Буни 2023 йилда якунланган жойида ўтказилган солиқ текшируви натижаларига кўра, қонуний кучга кирган қарор тасдиқлайди. Жойларда текшириш тўғрисидаги қарор Россияда 2023 йилнинг 22 декабрида қабул қилинган. Сақланган солиқ текшируви доирасида ҳисобланган қўшимча сумма 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган солиқ даврида хориждан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўламаганлиги сабабли юзага келган. Солиқ тўловчи ўз мажбуриятларини тўлаш учун етарли вақтга эга эди. 2024 йил 23 апрелда қарор кучга кирди. Шу муносабат билан талабга кўра, тўланмаганлиги муносабати билан ушбу сумма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади”, дейилади бошқарма хабарида. Матч ТВ адвокат Александр Карабановдан Федарал солиқ хизмати баёноти, Хабиб фаолиятидаги янгиликлар ва муҳим воқеаларга асосланиб, суҳбат уюштирди ва биз сизга ушбу суҳбат таржимасини тақдим этамиз. 

Нурмагомедовнинг карьерасига назар соладиган бўлсак, у 2018 йилнинг апрель ойида UFC чемпиони бўлди ва 2019 ва 2020 йиллаарда Абу Дабида Дастин Порье ҳамда Жастин Гетжи билан жангда ўз камарини икки марта ҳимоя қилди. 2020 йил январь ойида Дана Уайт ўз лигаси жангчиларининг пуллари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Хабибнинг бойлигини 50 миллион доллардан ортиқ деб баҳолади. 

– Ҳурматли Карбанов, Федерал солиқ хизматининг эълон қилган хабарида адвокат сифатида нималарни кўряпсиз? 

– Хабар жуда аниқ ва шаффоф. Солиқ хизмати текширув ўтказилганини, Хабиб Нурмагомедовнинг қарзи борлигини, агар тўламаса, ҳаммаси 199-модда (солиқ тўлашдан бўйин товлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилиши билан якунланишини аниқ айтган. Хабиб Россия Федерацияси фуқароси. Шунга асосланиб, у Россия Федерацияси қонунларини ҳурмат қилиши ҳамда уларга риоя қилиши керак ва солиқ тўлаши шарт. Эҳтимол, у тизимни билмайман, деган важни келтиргандир. Аммо унинг унинг жамоаасига қўшилиш ва маслаҳатлашиш учун солиқ бўйича адвокат ёллашга етарлича пули бор. Мен буни жамиятга ҳам, давлатга ҳам ҳурматсизлик деб биламан. Чунки тўланган солиқлардан пул ижтимоий дастурларга кетади ва бу пенсия, стипендия, бепул тиббий суғурта миққдоригаа ҳам таъсир қилади. 

– Жойда текшириш нима? 

– Тасдиқлашнинг икки хил шакли мавжул. Биринчиси, стол текшируви, дастлабки текширув. Ушбу кўриб чиқишнинг бир қисми сифатида, тўланмаган солиқ белгилари мавжудлигини текшириш учун кейинги текширишни давом эттириш ёки эттирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади. Шунингдек, стол текшируви босқичида фуқаро, юмшоқ қилиб айтганда, бирор нарсада нотўғри эканлиги ҳақида маълумот олади. Унга солиқ органлари олдидаги мажбуриятларини ёпиш имконияти берилади. Агар шахс буни қабул қилмаса, стол назоратининг хулосаси солиқ органларинининг ходимлари кўпроқ ваколатларга эга бўлган дала назорати бўлимига топширилади, қолаверса, зарурат туғилганда ёрдам учун полиция ва бошқа давлат хизматлирини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Айтишимиз мумкинки, бу босқич, агар фуқаро далолатнома тузгандан кейин солиқ тўламаса, жиноий иш қўзғатилишига олиб келади.  

– Кейинчалик нима бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан вазият қандай тус олади? 

– Солиқ кодексида назарда тутилган тартибга кўра, фуқаро ушбу қарор устидан шикоят қилиш, ўзи тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга ва ҳатто суд орқали қарор устидан шикоят қилишга уриниб кўришингиз мумкин. Назарий жиҳатдан, қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб жиноят иши қўзғатулгинга қадар, барча апелляция тартиб-қоидалари билан тахминан бир йил давом этиши мумкин. 

– Ижро ҳокимяти органлари яна қандай чоралар кўриши мумкин?

– Механизм оддий ва у аллақачон бунга ўхшаш минглаб одамлар синовидан ўтган. Солиқ инспекцияси материал тайёрлайди ва жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тергов қўмитасига юборади. Бу ерда жиноий иш қўзғатилади, чунки 199-моддада тўланмаган солиқ жиноят ишини қўзғатишга асос бўлиши аниқ кўрсатилган ҳамда тўланмаган солиқ факти солиқ текширувининг хулосасидир. 

– 2019 ва 2020 йилларда Хабиб Абу-Дабида иккита жанг ўтказди. Айтайлик, у 10 миллион доллар ишлаб олди, Нурмагомедов, солиқ нуқтаи назаридан, Американинг UFC компаниясида ишлаётганини ҳисобга олсак, бу пул учун у қандай ҳисобот бериши лозим? 

– Халқаро амалиёт мавжуд. Агар АҚШ фуқароси Россияда пул олса, у АҚШда солиқ декларациясини тўлдиради. Агар Россия фуқароси бошқа давлатда пул топса, у солиқ резиденти бўлган жойда пул тўлайди. Шунга кўра, Хаабиб ҳисобот даврида декларация тақдим этиши ва қаердан ҳамда қанча ишлаганини кўрсатиши, Россияда солиқ тўлаши шарт. 

Солиқ идораси тўловчиларни резидентлар ва норезидентларга ажратади. Резидентлар – Россияда камида 183 калеендар куни яшайдилар. Фуқаролик муҳим эмас. Бу ерда деярли барча даромадлар учун, масалан, иш ҳақи ёки мулкни сотишдан, шунингдек, депозитлар ва облигациялар бўйича купонлардан 13% солиқ тақдим этилади. Тан олиш керак-ки, Россияда халқаро солиқ тизимига нисбатан анча кичик солиқ мавжуд.

Хорижий сайт асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг