UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 июл 18:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов Махачев — Гарри жангига тахмин билдирди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов амалдаги ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачевнинг ирландиялик Иан Гаррига қарши бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг UFC 330 турнири доирасида АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтади.

"Услуб жиҳатидан Гарри жуда ноқулай рақиб. Кўп ҳаракат қилади, масофадан зарба беради. Бизда бундай бўйли рақиб бўлмаган — 191 сантиметр. Қўллари ҳам, оёқлари ҳам узун. Унинг ортидан қувиш, яқинлашиш ва партерга ўтказишга тўғри келади. Жуда оғир жанг бўлади.

Бундан ташқари, Ислам ҳам тез орада 35 ёшга тўлади. Ҳам услуб, ҳам ёш омилларини ҳисобга олсак, бу осон жанг бўлмайди деб ўйлайман.

Мен ҳар доим шогирдларимни оғир жангга тайёрлайман. Уларга қарши рақиблар бошқача руҳда чиқишини айтаман. Агар улар чемпионларга қарши ўзларини кўрсата олса, автоматик равишда юлдузга айланади. Босим ҳам жуда катта бўлади.

Агар рақибни эрта финиш қила олмасангиз ва беш раунд давомида у билан жанг қилишга тўғри келса, бу осон эмас. Тайёргарлик ҳам қийин бўлади, чунки айнан шундай рақибни топиш керак. Бу вазнда бундай спортчилар кўп эмас. Агар шундай рақиб топилса, уни каттароқ вазн тоифасидан излашга тўғри келади", — деди Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг