UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0

30 июн 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабибнинг бир кунлик тадбирларга ташрифи қанча туриши маълум қилинди

Дунёга машҳур Forbes журнали енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг бир йиллик даромадини ҳисоблаб чиқди.

Нашр ҳисоб-китобига кўра россиялик чемпион 2019 йилда 16,5 миллион доллар ишлаб топган. Бу суммага Хабибнинг тижорий тадбирларга бориши ҳам киритилган. Лекин Нурмагомедовнинг менежери Али Абдул-Азиз мижозининг даромади Forbes айтган суммадан кўпроқ эканини айтмоқда. 

"Нурмагомедов ҳар ой тадбир иштирокчиси, спикер бўлиш, конференция, турнирларда иштирок этиб бериши бўйича юзлаб молиявий таклифларни олади. Forbes Хабибнинг бундай тадбирларнинг ҳар бир куни учун 78 минг доллар олади деб маълумот берган. Лекин у энг камида 300 минг долларга Россиядан ташқаридаги тадбирларга боради", - деди Абдул-Азиз.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ўтган йили ноябрь ойида пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да ўтказилган юбилей GFC 20 турнирига ташриф буюрганди. У GFC промоушенининг юзи ҳисобланади. Бу Хабибнинг Тошкентга биринчи ташрифи эмас. Ундан олдин ҳам UFC юлдузи бир неча бор пойтахтда меҳмон бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг