UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0

23 мар 18:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев - Пауло Коста жанги Абу-Дабида ўтказилади(ми)?

UFC босслари 21 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 294 турнирига яна битта қизиқарли жангни тайёрламоқда.

Гап Хамзат Чимаев ва Пауло Коста ўртасидаги жанг ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар бўлган Костанинг ўзи хабар берди.

Бразилиялик аралаш яккакураш устасининг сўзларига қараганда, у UFC билан янги шартнома бўйича келишиб олган. Коста олдида иккита таклиф бор – май ойида Шон Стрикленд ёки октябрда Хамзат Чимаевга қарши жанг ўтказиш.

"Тўғри, ҳали шартнома имзоладим, лекин UFC билан масаланинг молиявий томонлари бўйича келишиб олдик. Бу осон бўлмади, аммо биз уддаладик. UFC Чимаев билан жанг ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтказилишини хоҳламоқда. Мен эса ҳар икки жангнинг ўтказилиш тарафдориман", - деди Коста.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Пауло Коста февраль ойида UFC билан шартнома бўйича сўнгги жангини Роберт Уиттакерга қарши ўтказиши керак эди. Лекин Пауло пул масаласида келиша олмагани учун UFC 284 турнирида жанг қилишдан бош тортганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг