UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

17 окт 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев Пётр Янга жавоб қайтарди: "Мен русман!"

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев чемпионлик жангидаги ғалабаси билан табриклаган Пётр Яннинг сўзлари уни ранжитганини тан олди.

"Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор, лекин буни таниши айтса, албатта, таъсир қилади. Мен Пётр Ян билан танишман, у ҳам мени танийди. Мен рус тилида сўзлашаман, мен Россияда яшайман, биз бир базада машқ қилганмиз. Ва у: "Мен Хамзатни рус жангчиси деб ҳисобламайман", дейди. Мен билан рус тилида гаплашсанг, қандай қилиб мени рус жангчиси деб ҳисобламайсан?

Мен Россияда зал қурганман, Россияда йўл қурганман, Россияда ёшларга ёрдам бераман. Мен Амирликларда зал қурмаганман, у ерда ҳеч кимга ёрдам бермайман. У ерда бадавлат одамлар бор - улар менга ёрдам беришади, мен эса ўзимизникиларга ёрдам бераман. Унинг фамилияси Ян. Мен унинг устидан ҳазиллашишим мумкин - хитойлик қандай қилиб чеченни россиялик эмас деб айта олади? Шунинг учун озгина тегиб кетди, албатта. Мен ҳам бошқалар қатори Россия вакилиман. Шу ерда яшадим, катта бўлдим. Агар одамлар Чеченистонни Россия деб ҳисоблашса, мен россияликман.

Ҳозир баъзи болалар бизни бир-биримиздан ажратмоқчи бўлишади, лекин совет даврида ҳаммамиз ака-ука эдик, оталаримиз фашистларга қарши жанг қилишган. Ҳозир атрофда жуда кўп воқеалар содир бўлмоқда, шунинг учун бу пайтда биз йиғилишимиз ва бирга бўлишимиз керак. Рус, грузин, барча миллатга мансуб дўстларим бор. Шунинг учун биз бирга бўлишимиз, ҳамжиҳат бўлишимиз, агар ўзингни россиялик деб ҳисобласанг, ўз мамлакатинг учун биргаликда курашишимиз керак", - деди "Борз" Асланбек Бадаевга берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг