UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Нурмагомедов Двалишвилига лақабини ўзгартиришни таклиф қилди 0 13:15ПСЖ катта миқдордаги жаримага тортилди 0 12:48"Хантер" Ишимбаев: "Хамзатга тайёргарлик кўргандим, Қурбонов ҳам жиддий рақиб" 0 12:14Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бошланди 0 11:43Пратес Махачевни мағлуб этиш калитини унинг Гэрри билан жангида топди 0 11:06Ўзбекистон кубоги. Бугун бизни супер тўқнашув кутиб турибди 0 10:39UFC Том Аспиналлнинг мақомини тасдиқлади 0 10:12Lausanne Grand Slam 2026. Бугун тўрт нафар дзюдочимиз татамига чиқади 0 09:44Илнар Ишимбаев ва Бобур Қурбонов Prime FL турнири олдидан вазн ўлчаш маросимидан ўтди 0 09:17Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:49Царукян ва Ковингтон иштирокидаги жанглар бошқа муддатга кўчирилди 0 08:182026 йилда энг кўп нокаут қайд этилган UFC дивизиони маълум қилинди 0 19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0

29 авг 12:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Хантер" Ишимбаев: "Хамзатга тайёргарлик кўргандим, Қурбонов ҳам жиддий рақиб"

Бугун "Хантер" лақаби билан танилган Илнар Ишимбаев Prime FL лигасининг ўрта вазн (84 кг гача) тоифасидаги чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Бобур "Қаршилик" Қурбоновга қарши жанг қилади.

Ушбу тўқнашув Уфада бўлиб ўтадиган Prime FL турнирининг марказий воқеаси бўлади. Дастлаб Ишимбаевнинг рақиби "Маэстро" лақабли Хамзат Куриев бўлиши керак эди. Жангга бир ҳафтача қолганида жароҳат сабаб Хамзат сафдан чиқди. Ишимбаев рақиб алмашинувига бўлган муносабатини шундай билдирди.

"Хамзатнинг жангдан чиқиб кетиши мени деярли ажаблантирмади. Ҳозирги вазият шунақа... Ҳаммаси тез-тез ўзгариб турибди. Очиғини айтаман – бизнинг бўлажак қарама-қаршилигимиздан хурсанд эдим, чунки бу жанг янги долзарблик касб этаётганди. Икки услуб жиҳатидан кучли жангчи, жанг жуда қизғин ўтарди. Бу 100 фоиз. Қурбоновда мени биринчи навбатда унинг гавдаси ўйлантирди. Вазн ҳатто 84 кг эмас (бу вазн кўп жиҳатдан меники ҳам эмас), уники эса, чамаси, 93 кг дан юқори. Аммо барча ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўриб, рози бўлдим. Вақт кам, ярим йил жанг қилмадим, соғиниб қолдим. У билан эҳтиёткорроқ бўламан, оғир вазнли жангчининг зарбаларини ўзимда ҳис қилишни истамайман. Қолаверса, бу халқаро қарама-қаршилик. Бу ҳам яхши", — деди Ишимбаев.

Ишимбаев ғалаба қозонган тақдирда, қўлқопсиз жанглар тарихида илк бор икки вазн тоифасида чемпион бўлган спортчига айланади. "Хантер" айни дамда Prime FL лигасининг ярим ўрта вазн (77 кг гача) тоифасидаги чемпиони ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг