UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

17 фев 15:41
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ханю Олимпиада тарихидаги 1000-медални қўлга киритди

Япониялик спортчи Юдзуру Ханю бугун фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпионига айланганди.

Ханю икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш баробарида Қишки олимпия ўйинлари тарихидаги юбилей - 1000-олтин медални қўлга киритди. Биринчи Олимпиада олтин медали 1924 йилнинг 26 январь куни Франциянинг Шамони шаҳрида ўтган Қишки Олимпиадада ўз эгасига топширилганди. 

Ўша тарихий олтин медалга америкалик конькида Чарльз Жотроу 500 м масофага конькида югуриш баҳсларида эга чиққан эди. Шамони-1924 Олимпиадасида 16та, Пхёнчхан-2018да эса 102та медаллар жамланмаси ўйналяпти.

Шу кунгача 36та давлат спортчилари томонидан Қишки олимпия ўйинларининг олтин медаллари қўлга киритилган. Энг кўп - 124та олтин медалга Норвегия терма жамоаси спортчилари эга бўлишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг