UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0

17 дек 09:42
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Хоккайдо шаҳри замонавий бешкурашчиларимизни қабул қилади

Маълумки, ўзбекистонлик замонавий бешкурашчилар Токио-2020 йўлида илк бор ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишган.

Ана энди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси олдида лицензия олган икки нафар вакилимизни бўлажак Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси турибди. Айни шу масалалар юзасидан Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Бош котиби Ксения Гулямова Япония Вазирлар Маҳкамасининг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича департамент раҳбарининг ўринбосари Мики Камура билан учрашди. 

Учрашувда “Мезбон шаҳар ташаббуси” дастури муҳокама қилинди. Мазкур дастур ўзида Токио-2020 йўлида спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва меҳмондўстлик ғояларини тарғиб қилади. Шунингдек, унинг доирасида миллатлараро маданият алмашинуви, иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилади. 

Айни пайтгача Япониянинг Нагоя, Майдзуру ва Такасаки шаҳарлари Олимпия ўйинларидан аввал ўзбек спортчиларини ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун қабул қилишлари борасида келишувга эришилган эди. Мазкур учрашувдан сўнг ушбу шаҳарлар орасига Хоккайдо ҳам қўшилди. Бу ерда бешкурашчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, Олимпия ўйинларига қадар маҳаллий иқлимга мослашиб олишади.  Ушбу шаҳар от спортининг конкур йўналиши бўйича йирик мусобақалардан бирини қабул қилади ва бешкурашчиларимиз шуғулланиши учун муносиб жойдир. 

Маълумот учун, айни пайтда замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз Кипрнинг Лимассол шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Федерация мутасаддилари эса спортчиларимизнинг Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланишлари учун барча шароитларни яратишга уринмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг