UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0

08 сен 16:24
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Хоккей байрами яқин...

Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 11 сентябрь куни Ўзбекистоннинг “Хумо” хоккей клуби ўзининг Олий Хоккей лигаси (ОХЛ)даги иштирокини бошлайди.

ОХЛ МДҲ мамлакатларида нуфузи жиҳатидан иккинчи халқаро турнир ҳисобланади. Ушбу 2019-2020 йилги мавсум лига учун алоҳида аҳамиятга эга, яъни 10 йиллик юбилей йилидир.

ОХЛ мунтазам чемпионатида Россия, Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистондан жами 34 клуб рўйхатдан ўтган бўлиб, жамоалар икки Конференция, тўрт Дивизионга бўлинган. Мазкур босқичда ҳар бир жамоа 27 та ўз уйида, 27 та меҳмонда, ҳаммаси бўлиб 54 та ўйинда иштирок этади. Табиийки, мамлакатимиз клуби уй ўйинларини муҳташам “Humo Arena” муз саройида ўтказади.

Мунтазам чемпионат 5 сентябрдан 20 февралга қадар давом этади, ғолиб жамоа ОХЛ ғолиби, деб эълон қилинади. Мавсум якунига кўра, юқорироқ натижага эришган 16 клуб плей-офф босқичига йўлланма олади ва янада нуфузлироқ соврин – Петров кубоги учун курашни давом эттиради. Мазкур соврин афсонавий Михайлов – Петров – Харламов учлиги сафида ўйнаган марказий ҳужумчи шарафига шундай номланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг