UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Жейк Пол синган жағида иккинчи жарроҳлик амалиётини ўтказди + ФОТО 0 15:22Яримоғир вазнда вакант бўлган UFC камари учун жанг ўтказилади 0 15:01ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум 0 14:40Тошкент мезбонлигидаги Octagon League`нинг асосий жанги Шоҳасан Мирзаматов иштирокида камар учун ўтказилади + ПОСТЕР 0 14:19Милан ва Кортина-2026. Медаллар жамғариш бўйича вазият қандай? 0 13:58Dubai Duty Free Tennis Championships. Свитолина иккинчи финалчи! 0 13:37"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 13:16Қишки Олимпиада-2026. Мусобақанинг ўн еттинчи кунги барча натижалари битта хабарда 0 12:55“Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсуми старт олди 0 12:34Ислам Махачев: "Оқ уйда жанг қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда" 0 12:13ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади 0 11:52Dubai Duty Free Tennis Championships. Жессика Пегуладан камбэк ва у финалда! 0 11:31UFC Fight Night 267 турнири жангчилари тарозидан ўтиб олишди 0 11:08Қишки Олимпиаданинг хоккей турнирида финалчилар аниқланди. Амалдаги чемпион тўхтатилди 0 10:46Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди 0

05 окт 14:53
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. "Ҳумо"нинг бугунги рақиби, КХЛнинг собиқ жамоаси "Югра" ҳақида нималар биламиз?

Теглар :  ХоккейҲумоЮгра
Бугун Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Ханти-Мансийскнинг "Югра" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати рақиб жамоа ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Olamsport.com сайти ушбу маълумотларни ўзбек тилига таржимасини тақдим этади. 

Жамоа 2006 йилда ташкил топган. 2006/2007 йилги мавсумда Россия чемпионатининг II дивизионида иштирок этган ва профессионал статусга эга бўлган. 2007/2008 йилги мавсумда I дивизионда қатнашган. 2008/2009 ва 2009/2010 йилларда Олий лига чемпиони бўлган ва "Братина кубоги"да кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонган Россияниинг дастлабки жамоасига айланди. ("Югра"нинг муваффақиятини орадан икки йил ўтиб "Торос" такрорлайди"). 

Клуб 2009 йилда ўз бағрига 5500 томошабинни сиғдира оладиган "Югра Арена"га кўчиб ўтган. 

2010 йилда жамоа КХЛга йўлланма олади ва Гагарин Кубогининг плей-оффида иштирок этади. "Югра" мунтазам чемпионатни ўшанда 87 очко билан ўнинчи ўринда тугатган (шарқий конференцияда бешинчи ўрин). Чорак финалда 6 та ўйинда Магнитогорскнинг "Металлург" жамоасига ютқазган (2:4). 

2019/2020 йилги мавсумда "Югра" 10 та ўйиндан сўнг умумий жадвалда 18 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа тўпурари айни пайтда Кирилл Пилипенко ҳисобланади (#13). Унинг ҳисобида 10 та ўйиндан сўнг 13 очко бор - 8 та гол, 5 та голли узатма. 


Бош мураббий: Вадим Сергеевич Епанчинцев.


«Югра» Ханти-Мансийск

Асос солинган йили: 2006

Натижалари: 

Олий лига чемпиони (2008/09, 2009/10)

Биринчи лига чемпиони (2007/08)

Иккинчи лига чемпиони (2006/07)

Бошқирдистон Республикаси Кубоги соҳиби (2011)

Блинов хотира турнири финалчиси (2012)


Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" - "Югра" ўйини бугун "Ҳумо Арена"да соат 17:00да старт олади. 

Учрашувга ташриф буюринг ва жамоамизни қўллаб-қувватланг! Ўйин учун чипталарни "Ҳумо Арена" кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг