UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

25 сен 15:55
Янгиликлар

Хоккей

Хоккейни янада ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили:

- хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва чет эллик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб борилади;

- "Спорт фаолияти" (хоккей) бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг хоккей клублари спорт базаларида амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилади.

- Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.

Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг