UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

17 май 15:08
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ ва ЖССТ ўртасида янги меморандум имзоланди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун кучларни бирлаштирмоқда.

Жумладан, жисмоний фаоллик, спорт ҳамма учун, тамакисиз Олимпия ўйинлари ва болаларнинг семириб кетишини олдини олиш каби мавзулар ҳамкорликнинг асосий ғояларидан бўлиб турибди. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида мазкур икки ташкилот раҳбарлари Тедрос Аданом Гебреисус (ЖССТ) ва Томас Бах (ХОҚ) ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишув имзоланди.

Меморандумда таъкидланганидек, томонлар дунё аҳолиси орасида юрак-қон томир, саратон, диабет ва кўплаб юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтирадиган тадбир ва стратегияларни илгари суриш бўйича иш олиб боради. Статистик маълумотларга кўра, юқумли бўлмаган касалликлар натижасида ҳар йили 35 миллион киши (9-60 ёш оралиғи) ҳаётдан бевақт кўз юмади. Жисмоний фаолликнинг етишмовчилиги натижасида эса ҳар йили қарийб 2 миллион инсон вафот этади.

Ҳар икки ташкилот 1984 йилдан бери ҳамкорликда фаолият олиб боради. Натижада ўтган давр оралиғида соғлом турмуш тарзи, оммавий спорт ва Олимпия ҳаракати ғоялари Ер юзида сезиларли даражада ошди. Томонларнинг кейинги ҳамкорлиги коронавирус пандемияси авж олган мана шу даврга тўғри келмоқда.

“Биз ХОҚда Ўйинлар ҳамма учун хавфсиз муҳитда ташкил этилиши керак, деган тамойилни ўрнатдик. Шу сабабдан ЖССТ билан февраль ойидан мазкур йўналиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини бошладик. Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг келажакдаги мусобақалар учун хавфсиз муҳитни таъминлаши учун қўллаб-қувватлашига ва маслаҳатига умид қиламиз”, – деди Томас Бах.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг