UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

29 июн 06:26
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚнинг 2021 ва 2023 йилги Сессиялари учун мезбон шаҳарлар аниқланди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-Сессияси ўз ишини якунлади.

Сессиянинг сўнги кунида ташкилотнинг 2021 ва 2023 йилги Сессиялари учун мезбон шаҳарлар номи аниқлаб олинди.

Унга кўра, 2021 йили бўлиб ўтадиган 137-Сессияга Грециянинг Афина шаҳри, 2023 йилги (140-Сессия) йиғилишга эса Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Маълумот учун, ХОҚ Сессиялари катталар ва ўсмирлар ўртасидаги қишки ҳамда ёзги Олимпиадалардан аввал ҳам ўз ишини олиб боради. Шунингдек, ҳар икки йилда ҳам бир маротаба Сессия иши бўлиб ўтади.

Афина Сессиясида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар бўйича ҳозирча маълумот йўқ. Мумбай йиғинида 2030 йилги қишки Олимпиада мезбони аниқланиши маълум. Ниҳоясига етган 134-Сессия 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонни аниқлаш, Париж-2024 Олимпиадасига 4 спорт турининг киритилиши, AIBAнинг бокс мусобақаларидан расман четлатилгани билан тарихда қолди.

Ташкилотнинг навбатдаги 135-Сессияси келаси йилнинг февраль ойида ўсмирлар қишки Олимпиадасидан аввал яна Лозанна шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча унда кўриб чиқиладиган асосий масала 2024 йилги ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг