UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

12 окт 07:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразм вилоятида оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилмоқда

Дам олиш кунларида Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳаси доирасида оммавий юриш тадбирлари ташкил қилинди.

Оммавий спорт тадбирларида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 150 нафарга яқин ишчи ходимлари иштирок этди. Тадбир доирасида хотин-қизлар иштирокида бадминтон, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил қилинди.

Шунингдек, туманда жорий йилнинг 12-18 октябрь кунлари ташкил қилиниши белгиланган «Саломатлик ҳафталиги» доирасида спортнинг ўйин турлари бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари, Миллий спорт ўйинлари фестивали, Хотин-қизлар спартакиадаси каби кўплаб оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг