UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 май 16:50
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмда “Спорт ойлиги” давом этмоқда

Яқинда Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш борасида 5 та муҳим ва аҳамиятли ташаббусни илгари сурганди.

Ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этишга, спорт иншоотлари қувватини оширишга, ундан унумли ва мақсадли фойдаланишга қаратилган эди.

Хоразм вилоятида ушбу ташаббусни ҳаётга тадбиқ этиш баробарида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 апрелдаги “2019 йил май ойининг “Спорт ойлиги” деб эълон қилиниши ҳамда спорт тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб тадбирлар уюштирилмоқда.

Жорий йилнинг 4 май куни эрталабдан Урганч шаҳридаги муҳташам “Ёшлик” спорт мажмуаси ҳар қачонгидан ҳам спортсевар ҳамюртларимиз билан гавжум бўлди. Шу куни бўлиб ўтадиган навбатдаги тадбирлар бадантарбия машғулотлари билан бошланди. Бу ерда вилоят марказидаги умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директор ва мураббийлари бадантарбия машқларини ўтказишди.

- Спорт ойлиги доирасидаги тадбирларга аҳолининг кенг қатлами, хусусан, турли ёш тоифасидаги ўғил-қизлар, ота-оналар, бошқа соҳаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар жалб қилинмоқда. Зеро, “Соғлом танда-соғлом ақл” деб бежизга айтмаган доно халқимиз. Умуман олганда, уюштирилаётган тадбирларимиз байрамона тарзда ўтаётганлиги билан иштирокчиларга кўтаринки руҳ, хуш кайфият бағишлаяпти, - дейди Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ойбек Камолов.

Эътиборлиси шундаки, бадантарбия машғулотлари “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида республика миқёсида ташкил этилаётган оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичига уланиб кетди. Қизиқарли кечган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор бўлган оилавий жамоалар тақдирланишди. Мажмуа стадионида енгил атлетика ва футбол бўйича ташкил этилган мусобақалар ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида ёшлар ўртасида уюштирилган пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ҳам “Спорт ойлиги”га ўзгача файз ва тароват бағишлади.

- Айни дамда, юртимизда спортимиз ривожи, ёшларимиз келажаги йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Табиийки, ушбу ислоҳатлар барчани бирдек мамнун этаётир. “Спорт ойлиги”нинг ташкил этилиши ҳам эзгу мақсадларимиз йўлида хизмат қиляпти. Ишончим комилки, ўғил-қизларимиз ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан, ватанимизга садоқатли, эл-юртимизга меҳр-мурувватли инсонлар бўлиб вояга етишади,-дейди Урганч шаҳридаги 6-сон умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Райҳон Худойберганова.

“Спорт ойлиги” доирасидаги кенг қамровли тадбирлар ҳар куни Хоразм воҳасининг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг