UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

23 фев 10:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидал Жастин Гэтжини "синдириш"га ваъда берди

Яримўрта вазнда UFC камарига собиқ даъвогар Хорхе Масвидал ўзига бир пайтлар тегишли бўлган BMF камари Жастин Гэтжининг қўлига тушиб қолганини ҳазм қила олмаяпти.

Масвидал Нейт Диасга қарши кечган жангда ушбу махсус камарни қўлга киритганди.

"Камарни ютиб олган пайтимда, Дана менга бу камар битта жанг учун тайёрланган ва уни ҳимоя қилишинг шарт эмас деганди. Бошқа бу ҳақда гап бўлмаган эди. Лекин кейин бу камар учун жанг тайинланди. Жастин яхши, унга ҳеч қандай адоватим йўқ. Бу камарни қўлга киритиш учун у ҳақиқий "киллер" Дастин Порьедан устун келди. Агар сиз мени Жастинга қарши қўйсангиз, ишонинг мен унинг суякларини синдириб, бўлакларга бўлиб ташлайман. Ишончим комил, бу ходиса бир кун амалга ошади", - деди Масвидаль.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Хорхе Масвидал очколар ҳисобига кўра Гилберт Бернсга ютқазиб қўйганди. Бу унинг кетма-кет қабул қилиб олган тўртинчи мағлубияти эди. Ўша жангдан кейин у фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Жастин Гэтжи эса 13 апрель куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 300 турнирида BMF камарини Макс Холлоуэйдан ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг