UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Тошкентда от йўрттириш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди 0 17:20ФИФА президентлик сайлови 2027 йил Марокашда бўлиб ўтади 0 16:58Расман! Баҳодир Жалоловнинг Англиядаги жанги тасдиқланди (Постер+Кард) 0 16:37Жейк Пол Илия Топурияга ўз хизматини таклиф қилди 0 16:16Жавоҳир ва Гукешнинг Жаҳон тожи учун матчдан олдин қайси турнирда ўзаро ўйнаши маълум 0 15:55Мудрик допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди 0 15:34Ислам Махачев: "Рақиб аниқ, лекин шартнома йўқ!" 0 15:13Шон Стрикленд: "Чимаев – заиф одам. Мен ундан яхшироқман" 0 14:52Mangu 2 турнирининг бонуслари кимларга насиб этгани маълум 0 14:31"Интер" "Тоттенхэм"нинг асосий футболчиси билан келишувга эришди — La Gazzetta dello Sport 0 14:10Ҳамюртимизни мағлуб этган қирғизистонлик Octagon League собиқ чемпионининг UFC'даги илк рақиби маълум 0 13:49"7 Saber Uzbekistan Women Cycling Team" аъзоси Шаҳноза Абдуллаева "Tour of Bostonliq” ғолиби! 0 13:28Миразизбек Мирзахалилов иштирокидаги турнир номаълум муддатга қолдирилди 0 13:0739 ёшли Халк фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради 0 12:46Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев билан эҳтимолий жанг ҳақида: "У билан жанг қилишни истамасдим, сабаби..." 0

14 июл 07:14
Янгиликлар

Хоккей

"Хумо" клуби иштирок этадиган "Pro Hokei Ligasy" қачон старт олади?

Теглар :  ХоккейҲумо
Хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг "Ҳумо" жамоаси Қозоғистоннинг "Pro Hokei Ligasy"да иштирок этади.

Икки йиллик танаффусдан сўнг юртимизга хоккей қайтмоқда. Хўш, ушбу чемпионатда янги мавсум қачон старт олади? Эътиборингизга "Pro Hokei Ligasy" ҳақида маълумотларни тақим этамиз. 

Қозоғистон чемпионатининг 2022-2023 йилги мавсуми ўз тарихида 31-бор бўлиб ўтади. Мунтазам чемпионат 5 сентябрь куни старт олади ва 2023 йил февралига қадар давом этади. "Pro Hokei Ligasy"нинг плей-офф баҳслари март ойида бошланиб, 27 апрель куни якунланади. 

Ушбу чемпионатда ўтган йили 13 та жамоа иштирок этган. Мунтазам чемпионат баҳслари бир босқичдан иборат бўлиб, унда ҳар бир клуб 48 та ўйин ўтказади. Мунтазам чемпионат якунларига кўра, 1-8-ўринларни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади. Плей-офф серияси эса чорак финал, ярим финал ва финалдан иборат. Финалда чемпионат ғолиби ва иккинчи ўрин соҳиби аниқланса, ярим финалда мағлуб бўлган, аммо мунтазам чемпионатда юқорироқ ўринни эгаллаган жамоа бронза медали соҳибига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида 2019-2020 йилги мавсумда иштирок этган ва 10-ўринни эгаллаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг