UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0

20 ноя 21:09
Янгиликлар

Каратэ

Хушхабар: Ўзбекистонлик каратэчи тарихда илк бор WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Теглар :  Каратэ
Хабарингиз бор, шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди. Ушбу жаҳон чемпионатига Ўткам Бекпўлатов бошчилигида 15 нафар каратэчимиз жўнаб кетишган эди.

Бироз аввал эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Унда каратэ WКF бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев АҚШ вакили Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий ОЛТИН МЕДАЛЬни тақдим этди.

Айни дақиқаларда жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи жанглари давом этмоқда ва ҳозирда вакилларимиз яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, каратэ WКF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь куни тунда юртимизга қайтиб келишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг