31 авг 14:59
Янгиликлар
Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди
Икки ҳафталик АҚШ Очиқ чемпионати олдидан янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди. Узоқ муддат биринчи рақамли теннис маликамиз бўлиб келган Камилла Раҳимова ўз ўрнини Мария Тимофеевага бўшатиб берди. Маша ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан олти поғонага юқорилаб, 86-ўринга жойлашди. Раҳимова эса, аксинча, 4 поғонага пастлаб, 92-ўринга тушиб қолди. Учинчи ракеткамиз Полина Кудерметова айни пайтда дунёнинг 97-ракеткаси бўлиб турибди.
Қолган теннис маликаларимиз рейтингда пастлашди. Тўртинчи рақамли теннисчимиз Лайма Владсон 5, Севиль Юлдашева 2, Милана Масленкова 8, Влада Якшибарова 5 поғонага пастлади. Дарья Шубина ўтган ҳафтадаги ўрнини ўзгаришсиз сақлаб қолди.
Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Арина Соболенко ҳамон дунёнинг биринчи рақамли теннис маликаси бўлиб турибди. Лекин US Open якуни бўйича карвобоши ўзгариши мумкин. Иккинчи ўринда бораётган қозоғистонлик Елена Рибакина пешқадамдан 434 очкога ортда қолмоқда.
WTA рейтинги. 30 август кунги ҳолат:
1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) – 8575 очко
2. (2) Елена Рибакина (Қозоғистон) – 8141
3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) – 7265
4. (4) Коко Гофф (АҚШ) – 6704
5. (5) Мирра Андреева (Россия) – 5443
6. (6) Линда Носкова (Чехия) – 5028
7. (7) Каролина Мухова (Чехия) – 4983
8. (8) Ига Швёнтек (Польша) – 4809
9. (9) Элина Свитолина (Украина) – 4689
10. (10) Аманда Анисимова (АҚШ) – 4533...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
86 (92). Мария Тимофеева – 890
92 (88). Камилла Раҳимова – 852
97 (96). Полина Кудерметова – 783
582 (577). Лайма Владсон – 84
965 (963). Севиль Юлдашева – 27
1157 (1149). Милана Масленкова – 13
1417 (1412). Влада Якшибарова – 6
1526 (1526). Дарья Шубина – 3

Фикрлар