UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

12 апр 18:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Яннинг ғалабасини қайси ҳакамлар тортиб олди? Биринчисини ноҳақ қарорлари сабабли анчадан бери ҳайдаб юборишни талаб қилишади. Иккинчиси эса жуда тажрибасиз ҳакам...

Яннинг ғалабасини қайси ҳакамлар тортиб олди? Биринчисини ноҳақ қарорлар сабабли анчадан бери ҳайдаб юборишни талаб қилишади. Иккинчиси эса жуда тажрибасиз ҳакам...

Фалокат

UFC 273 кечасида Ян Стерлингга ўз айби билан мағлуб бўлди. Чунки россиялик спортчи яна жангни жуда секин бошлади. Ян бундай бўлишига аслида ўзи айбдор. У биринчи жангнинг ўзида ғалаба қозониши лозим эди, бироқ хатоси сабабли ғалабани қўлдан чиқарди. Петр жангда хатоларга йўл қўйди, бироқ у жангда ғалаба қозонганди. Буни ҳаттоки Дана Уайт ҳам маълум қилди. Унинг фикрига кўра, Ян учта раундни ютди, бироқ ҳакамларнинг иккитаси Стерлингнинг ғалабасини эълон қилишди. Биринчи раунд энг баҳсли бўлди ва айнан ўша раундда ҳакамлар ғалабани Стерлингга беришди.


Чемпионлик жанги учун ҳакамларнинг танланиши ғалати бўлди. Д'Аматони ноҳақ қарорлар сабабли анчадан бери ҳайдаб юборишни талаб қилишади. Уни бундай жангга тайинланиши ғалати эди.

Шубҳали қарорларни Сал Д'Амато ва Элизеу Родригес қабул қилишди. Биринчиси анча вақтдан бери ғалати қарорлар қабул қилади. Иккинчиси эса беш йилда илк бор UFC'да дебют қилди. У илк бор бу даражада катта жангда ҳакамлик қилди.

UFC'нинг кўп ҳакамлари тўғри қарорлар қабул қилади. Бироқ Сал Д'Аматога бу гапларни ишлатиш хато. У жуда кўп жангларда «калла қўяди». Унинг сўнгги кутилмаган қарори шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган UFC Fight Night кечасида бўлди. У Шон Стрикленд ва Жек Херманссон жангида ҳеч ким кутмаган қарорни қабул қилди.

Қисқа Стрикленд ва Херманссон жанги ҳақида: Стрикленд беш раунд давомида тўлиқ устунликка эришди. У жангда биринчи рақам бўлиб ишлади ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жангда учта ҳакамлардан иккитаси Шоннинг 49-46 ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди. Учинчи ҳакам эса 47-48 ҳисобида Херманссоннинг ғалабасини эълон қилди. Бу ҳисобни эса айнан Д'Амато қўйганди. Ўшанда ҳакамни четлатиш кераклиги ҳақида гапирилганди. Жангдаги зарбалар статистикаси 125-22га Шоннинг фойдасига бўлган. Қандай қилиб, шундай кўрсаткич билан ғалабани рақибга бериш мумкин? Бунга қадар у Нганну — Ган жангида ҳам ишлаган. Ўшанда фақатгина у Нганнуга биринчи раундни берганди. Бу жангда ҳам Сирил илк раундни сўзсиз олган бўлишига қарамасдан.


У UFC'да 2007 йилдан бери ишлаб келади ва шу вақтдан бери унинг фаолияти жанжаллардан иборат бўлиб келган.

Иккинчи ҳакамда эса умуман тажриба йўқ эди. Родригес UFC'да деярли ишламаган. У ташкилотда атиги ўнта турнирда ишлаган. Бу эса жуда ҳам кам...

Янга ғалабани тақдим этган иккинчи ҳакам 2015 йилдан бери UFC'да ҳакамлик қилмаган. Унинг исми Элизеу Родригес! Биринчи ҳакам UFC'нинг деярли барча турнирларида иштирок этади ва доим мухлисларнинг ғазабига дучор бўлади. Иккинчи ҳакам эса умуман йўқ жойдан пайдо бўлди. Умуман олганда Элизеу 10 йиллик тажрибага эга ҳакам. Бироқ у йил давомида узоғи 3-4 та турнир ўтказган.

Элизеу Родригеснинг ММА'даги ҳакамлик фаолияти:

2011: Bellator 58 турнирида 4 та жанг;

2012: Bellator 80 турнирида 4 та жанг;

2013: WSOF 6 турнирида 4 та жанг;

2014: WSOF турнирида 8 та жанг

2015: UFC Fight Night 70 турнирида 3 та жанг

2016 – 2020: оралиғида ММАда ишламаган;

2021: PFL 7-10 турнирида 10 та жанг;

2022: UFC 273 турнирида 2 та жанг;


Элизеу Родригеснинг ММАдаги фаолияти жуда ҳам сирли. У 2011 йилдан бери ҳакамлик қилиб келади, бироқ йил давомида жуда кам турнирларда иштирок этади. Етмаганига 2016-2020 йиллар оралиғида умуман ҳакамликни тарк этган. Тўрт йиллик танаффусдан сўнг у 2021 йилда PFL'нинг тўртта турнирида иштирок этди ва ўша ердан UFC 273 кечасига таклиф этилди.

Қандай қилиб, бундай жиддий жангга Элизеу Родригесга ўхшаган тажрибасиз ҳакамни қўйиш мумкин? 11 йил давомида 30 та жанг. Унда катта жангларда ишлаш тажрибаси йўқ эди.

Танлов сабаби номаълум. Ғалабани Стерлингга берган икки ҳакамдан бири даҳшатли обрўга эга, иккинчиси эса минимал ҳакамлик тажрибасига эга. Бироқ, бу содир бўлган воқеада Яннинг ўзи айбдор эканлигини ва унвонни қайтариш учун ҳамма нарсани қилиши кераклигини инкор этмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
13 апр 07:32:39
Ibroxim
Эй админлар ))) Петр Ян сизларга ким булади аммангизни углими е'ки якин биродаризми?Балки Петрда Узбекистон фукаролиги бордур?Тарафкашлик килиш керакмас Стерлинг тугри тактика билан ютди.
   
12 апр 20:40:11
Vista 1981
Bòldi endi Sterling yutib bòldi. Tarafkashlik xam shunchalar bòlar. Agar Yan yutganida shu tajribasizmi yoki ģalvali xakammi bular tòģrisida xech narsa demagan bòlardinglar
-1   
13 апр 10:47:03
baksyor
Jang shubxali bulgani uchun yozishyapti sterling aniq yutqazgandi parterda xam xech narsa qilolmadi ikki raund parter uchun berilgandir lekin uch raundchi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг