UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 фев 22:47
Янгиликлар

Кураш

Яшнободда бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди + ФОТО

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2004-2005 туғилган ўғил болалар ва қизлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 500 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

БЎСМнинг байрамона безатилган спорт залида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда сўз олган Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов спортчиларни қутлаб, чемпионат иштирокчиларига муваффақият тилади. Очилиш маросими якунига етгач, беллашувларга старт берилди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, бугун 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар ва катталар бел олиш кураши бўйича ўз вазн тоифаларида беллашишди.

27 февраль куни полвонлар уч кураш бўйича ғолиблик йўлида куч синашишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг