UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0

16 июл 17:10
Янгиликлар

Футбол

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади

Теглар :  Йоахим Лев
Германия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв клублар ва битта миллий ассоциациядан мураббийлик лавозими бўйича бир нечта таклиф олганини маълум қилди.

"Сўнгги бир-икки ҳафта ичида менга мурожаат қилиб, суҳбатлашишга тайёрлигимни ва қизиқишим бор-йўқлигини сўрашди", – деди у Фрайбург яқинидаги Руст шаҳридаги "Европа парки" аттракционлар майдонида ўтказилган тадбир чоғида.

У ҳозир бу таклифлар ҳақида ўйлаб, тегишли жамоалар тўғрисида маълумот тўплаётганини айтди. Кейинги босқичда "ҳамкорлигимиз самарали бўлиши мумкинми" деган саволга жавоб топиш учун масъул шахслар билан учрашувлар ўтказиши мумкинлигини билдирди.

65 ёшли Лёв Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Мураббий 2021 йилда терма жамоани тарк этганидан бери ишсиз ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг