29 июл 19:08
Янгиликлар
Футбол
Германия футбол иттифоқи вице-президенти: "Бу чегарадан чиқиш"
Германия футбол иттифоқи (DFB) вице-президенти Ханс-Йоахим Ватцке ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режалари ҳақида фикр билдирди.
"Европа футболида кўпчилик ФИФАнинг режаларини футболга нисбатан мутлақ тажовуз деб ҳисоблайди. Мен бу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлайман. Бу чегарадан чиқишдир. Кўплаб аъзо ассоциациялар бунга рози, сўнгги кунларда Александер Чеферин ва бошқа ҳамкасблар билан қилган суҳбатларим ҳам шундан далолат беради.
Америкадаги 2026 йилги жаҳон чемпионатида олтита Европа жамоаси чорак финалга, учтаси эса ярим финалга чиқди. Агар Европа футболи бу режаларга қарши бирлашса, бу катта аҳамиятга эга бўлади", – деди Ватцке.

Ҳавола :
Фикрлар