09 окт 13:39
Янгиликлар
Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО
Эл Бухо икки лучадор — Маскара Саграда ва Ихо де Фишман ўртасидаги жангни бошқараётган эди. Жанг давомида Пинеда бир нечта "рефери-бамп" (ҳакамга қаратилган зарбалар) қабул қилди. Улардан бирида де Фишман Эл Бухога "скупслем" усулини қўллади, шундан сўнг жанг давом этди.
Жанг якунида де Фишман ҳакамга курашдаги энг хавфли усуллардан бири — "пайлдрайвер"ни қўллади. Шундан сўнг Эл Бухо ҳушидан кетди.
CageSide Seats" нашрининг хабар беришича, шоу вақтида аренада шифокор ва тиббий бригада бўлмаган. Эл Бухо бир неча дақиқа ҳушсиз ётди, чунки томошабинлар ва жангчилар у усулдан кейин "рол ўйнаяпти" (актёрлик қиляпти) деб ўйлашган. Кейинчалик вазият шубҳали тус олгач, жанг тўхтатилди ва шифокорлар чақирилди. Рингга етиб келган тез ёрдам ходимлари ҳакамни жонлантира олишмади ва унинг ўлимини қайд этишди.
Полиция де Фишманни қўлга олди ва эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш гумони билан жиноят иши қўзғатди. Фишманни 15 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.


Фикрлар