UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

20 апр 11:38
Янгиликлар

Дзюдо

Йўлланма зонасига кирган дзюдочиларимиз сони кўпаймоқда

Теглар :  ДзюдоРейтинг
Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди.

Аҳамиятлиси, Осиё-Океания чемпионатидан сўнг -60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Кемран Нуриллаев ҳам эндиликда Олимпиадага йўлланма берувчи ҳудудга кирди. Ҳозирги ҳолат бўйича 4 нафар вакилимиз Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) Олимпиаданинг сараланган кучли саккизлигидан жой олмоқда. Осиё-Океания чемпионатида муваффақиятли қатнашган бошқа вакилларимиз эса ўз позицияларини янада мустаҳкамлаб олишди. 

-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 7350 очко
5(5). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5243 (йўлланма зонасида)
25(24). Диёрбек Ўрозбоев – 2416 очко (йўлланма зонасида)
26(31). Кемран Нуриллаев – 2257 очко (йўлланма зонасида)

-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 6292 очко
10(12). Сардор Нуруллаев – 4378 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 7639 очко
8(7). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 4244 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7194 очко
7(7). Шарофиддин Болтабоев – 4681 (йўлланма зонасида)
27(25). Камолиддин Расулов – 2332 (йўлланма зонасида эмас)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8311 очко
13(14). Давлат Бобонов – 4385 очко (йўлланма зонасида)

-100 кг:
1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 7178 очко
14(14). Муҳаммадкарим Хуррамов – 3667 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Хисаёши Харасава (Япония) – 6930 очко
19(19). Бекмурод Олтибоев – 3102 очко (йўлланма зонасида)
34(34). Алишер Юсупов – 1818 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 8955 очко
14(16). Диёра Келдиёрова – 3617 очко (йўлланма зонасида)

-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6678 очко
22(25). Гулноза Матниязова – 3320 очко (йўлланма зонасида)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2021 йилнинг 28 июнь санасида якунланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг