27 апр 10:34
Янгиликлар
Ўқ отиш
Ёш мерганларимиз Жаҳон кубогини 3 та медаль билан якунлашди
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Олтин медаль:
Жавоҳир Соҳибов (пневматик милтиқдан отиш, 10 метр).
Кумуш медаль:
Содиқжон Абдуллаев (пневматик тўппончадан отиш, 10 метр).
Бронза медаль:
Никита Соколов (пневматик милтиқдан 3 хил ҳолатда отиш, 50 метр).







Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар