UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

23 июн 12:53
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида пешқадамлик қилишяпти

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа 8,10 ҳамда 12 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ўртасида ташкил этиляпти. Жаҳон чемпионатида Севара Боймуродова бошчилигидаги жами 14 нафар ёш шахматчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Тезкор шахмат бўйича иккинчи ФИДЕ жаҳон чемпионатининг биринчи куни ёш ақл идрок соҳибларимиз учун омадли келди. 

Дастлабки икки шахматчилар 4та партияда ўзаро баҳслашишди. Ҳамюртларимиздан 4 нафари барча партияда ғалаба қозонию, юз фоизлик натижа қайд этишди. Ҳумоюн Бекмуродов 8 ёшилар баҳсида, Олмос Раҳматуллаев 12 ёшлилар, Умида Омонова ва Моҳинур Ҳабибуллаева 12 ёшли қизлар мусобақасида карвонбошига айланиб олишди. 

Шахматчиларимиздан Барчиной Шокиржонова, Исломбек Синдаров, Афруза Ҳамдамова 3 ғалаба ва бир дуранг билан мағлубиятсиз одимлашяпти. Жаҳонгир Комилов, Руқия Олимова ва Шаҳзода Ҳасанова 4 имкониятдан 3 очко жамғаришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг