UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

28 июн 07:18
Янгиликлар

Хоккей

Ёш хоккейчимиз Салоҳиддин Азимов Россия клуби билан шартнома имзолайди + ФОТО

Ўзбек хоккейининг юлдузи бўлиши кутилаётган ёш вакилимиз Салоҳиддин Азимов Россиянинг “СКА-Юность” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ҳамюртимизнинг истеъдоди таниқли жамоа вакилларининг қизиқишига сабаб бўлди.

Даставвал, хоккейчимиз ҳақида гапириб ўтсак. Салоҳиддин Азимов 2009 йил Тошкентда туғилган. Отаси “Бинокор” хоккей клубининг собиқ вакили Алишер Азимов бўлиб, 5 ёшидан унга мураббийлик қилиб келади. Салоҳиддин бир неча кун мобайнида Екатеринбургнинг “СКА-Юность” клуби ўз машғулотларини ўтказадиган “Дацюк арена”да бўлди. Машғулот давомида ҳамюртимиз россиялик таниқли хоккейчи, Олимпиада ва жаҳон чемпиони, 2 карра Стэнли кубоги соҳиби Павел Дацюк билан учрашиб, жаҳон юлдузидан керакли тавсияларни олишга ҳам муваффақ бўлди.

Ҳамюртимиз бунгача “Бинокор” ва Қозоғистоннинг “Стрижи” клублари сафида ҳаракат қилган эди. Азимов 2018 йил «Стрижи» сафида мамлакат чемпионилигини қўлга киритган. Салоҳиддин янги мавсумдан Россияда ўз маҳоратини намойиш этади.

Азимов “СКА-Юность”да 88-рақам остида ҳаракат қилади. Регламентга кўра, жамоа аввал Свердловск вилояти чемпионатида, унда совриндорлар қаторидан жой олган тақдирда Россия чемпионатида иштирок этади. Ўтган мавсум “СКА-Юность”нинг 2008 йилги вакиллари мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлиб, жамоа бу йил ҳам чемпионликни асосий мақсад қилиб қўйган.

Ҳозирда Азимов клуб таркибида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва яқин вақт ичида жамоа билан шартнома имзолайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг