UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

12 мар 10:33
Янгиликлар

Шахмат

“Ёшлар шахмат тахтаси”да ғолиблар аниқланди

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Ёшлар шахмат тахтаси” беллашувларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Тўрт кун давом этган мусобақаларда диёримизни турли ҳудудларидан ташриф буюрган 168 нафар ўғил қизлар ғолиблик учун беллашишди. Мактаб, туман, вилоят босқичларидан сараланиб келган ақл гимнастикачилари 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.

Беллашувларнинг дастлабки кунида Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ёш шахматчилари ўз имкониятларини яхшилаб олишди.

Якуний очколар натижасига кўра, Бухоро вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Навоий вилояти ёшларига насиб этди. 3-ўринни сурхондарёлик шахматчилар банд этишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан таъсис этилган кубок ва медаллар, эсдалик совғалар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг