UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0

14 ноя 20:17
Янгиликлар

Тадбирлар

“Юртингиз афсонавий ўзбек велопойгачиси Абдужабборовнинг тезлигидек ривожланмоқда”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Лондондаги Вестминстер университети ректори Питер Бонфилд ташриф буюрди.

Бу мутахассис собиқ велоспортчи бўлиб, айни дамда ушбу спорт соҳасида жаҳоннинг энг етакчи мутахассисларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2012 йил Лондонда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида велоспорт баҳсларида мусобақа ўтадиган ҳудуд инфраструктурасини ишлаб чиққан. Ушбу мутахассисни Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

“Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиали юртимиздаги энг олди олий ўқув-юртларидан бири ҳисобланади. Бу даргоҳ ҳар йили мамлакатимиз учун юзлаб малакали кадрларни тайёрлаб бериши билан ҳурмат қозонган. Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистонда спортни ривожлантириш йўлида хорижлик мутахассисларни жалб қилишга алоҳида урғу бермоқда. Қолаверса, мамлакатимизни ривожлантириш йўлида 5 та муҳим ташаббусдан бири ҳам айнан спортга қаратилган. Сизнинг велоспортга ҳам қизиқишингиз ушбу спорт ривожини юртимизда янги босқичга олиб чиқишига ишонаман”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Ўз навбатида Питер Бонфилд ҳам юртимизга қилган ташрифидан олган таассуротлари ҳақида гапириб берди. 

“Олимпия ҳаракати дунёдаги барча инсонларни бир мақсадда бирлаштиради. Ўтган йили ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган эдим. Лекин бугун келиб, бутунлай бошқача қиёфа кўрмоқдаман. Юртингиз худди афсонавий ўзбек велоспортчиси Жамолиддин Абдужабборовнинг тезлигидек ривожланиб бормоқда. Сўнгги 20-30 йил ичида Буюк Британияда велоспорт ривожи катта босқичга чиқди. Бунда мамлакатимизда қўлланилган “UK active” лойиҳаси асосий омил бўлди. Мен ҳар доим жаҳонда велоспорт ривожланиши тарафдори бўлиб келганман. Бу йўлда қандай ёрдам керак бўлса, мен тайёрман”, – деди Питер Бонфилд. 

Суҳбат давомида ҳар икки томон ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича атрофлича муҳокама олиб боришди. Шунингдек, мартабали меҳмон 2 кундан сўнг пойтахтимизда ўтказилаётган велотрек бўйича мамлакат чемпионатига ташриф буюришини таъкидлаб ўтди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг