UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

14 июл 16:55
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш. Самира Абзалова ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг финал босқичида медаллар учун курашади

Мисрнинг Искандария шаҳрида ўтказилаётган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар.

Қизлар тоифасидаги баҳсларда иштирок этган юртдошимиз Самира Абзалова саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичига йўл олди.

“А” гуруҳидаги квалификацияда иштирок этган Абзалова қиличбозлик ва тўсиқлардан сакраш йўналишларида 250 очкодан, сузиш дастурида 243 ҳамда лазер-ран йўналишида 484, жами 1227 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу “В” гуруҳи вакиллари билан ҳисоблаганда, умумий саралаш босқичидаги тўртинчи натижа.

Энди Самира Абзалова 15-июл куни финал босқичида медаллар учун кураш олиб боради. Афсуски, ушбу гуруҳда Кира Сойнинг жамғарган 810 очкоси саралашдан ўтиш учун етарли бўлмади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг