UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

04 ноя 13:08
Янгиликлар

Теннис

Зверев Париж "Мастерс" чемпиони!

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфзули турнир германиялик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.

Дунёнинг учинчи ракеткаси Александр Зверев ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 18-ўринни эгаллаб турган франциялик Уго Умберни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. Зверев теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1. 

Етмиш олти дақиқа давом этган баҳсда Зверев 4, Умбер 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 4 га 0. Александр фаолиятидаги еттинчи "Мастерс" чемпионлигини қўлга киритди. 

У бугун эълон қилинган янги рейтинга дунёнинг иккинчи ракеткасига айланди. Зверев бир ҳафталик меҳнатидан 1000 очко ва 919,075 евро мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Вице-чемпион Умбер 650 очко ва 501,880 еврога эга бўлди. У янгиланган рейтингда Топ-15`га қайтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг