06 июн 15:59
Янгиликлар
Теннис
Зверев "Ролан Гаррос" 1/2 финалига чиқди
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Александр Зверев Франция Очиқ чемпионатининг ярим финали иштирокчисига айланди.
Германиялик теннисчи 1 дақиқаси кам 3 соат давом этган 1/4 финалда ATP рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган австралиялик Алекс Де Минаурни 6/4, 7/6(5), 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Зверев катта фарқ билан олдинда бормоқда - 8:2.
Учрашув статистикаси:
Александр Зверев - 2 та эйс, 5 та қўшхато, 5 та брейк
Алекс Де Минаур - 3 та эйс, 4 та қўшхато, 3 та брейк
Энди Зверев "Ролан Гаррос" турнирининг финал чиптаси учун норвегиялик Каспер Руудга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар