08 июн 12:26
Янгиликлар
Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси!
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Александр Зверев "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг финалчисига айланди. Германиялик теннисчи 1/2 финалда ATP рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган норвегиялик Каспер Руудни тўрт сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 2/6, 6/2, 6/4, 6/2.
Бу билан олмон теннисчиси 2020 йилдан кейин илк "Катта Дубулға" турнирларининг финалида ўйнайдиган бўлди. Зверев Руудга қарши ўзаро бешинчи учрашувга келиб ҳисобда олдинга чиқиб олди - 3:2.
Икки соату 38 дақиқа давом этган баҳсда Александр 19 та эйс зарбасини амалга оширигна муваффақ бўлди. Руудда бу кўрсаткични 4 тани ташкил қилди. Энди Зверев "Ролан Гаррос" бош соврини учун испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқади.
Фикрлар