UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0

29 июл 21:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик, Дзюдо, Париж-2024

Баҳодир ва Русланда ғалаба, қолган спортчиларимиз эса... (Олимпиадада 3-куннинг барча натижалари)

Теглар :  Париж-2024
29 июль куни Париж Олимпиадасида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди: 


Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова илк босқичда Кот Д'Ивуар вакилини мағлуб этди, иккинчи даврада эса грузиялик рақибасига ютқазди. 

Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев илк баҳсда қозоғистонлик рақибидан устун келди, иккинчи босқичда молдовалик дзюдочига ютқазди. 

Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова илк босқичда кореялик Ю Жинсуга 11:15 ҳисобида ютқазди. 

Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев тандеми саралашда маррага 4-бўлиб етиб келишди.

Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев саралашда омадсиз иштирок этди. 

Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев нимчорак финалда мексикалик Мигель Рамиресни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов нимчорак финалда норвегиялик Омар Шиҳадан 5:0 ҳисобида устун келди. 




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлади. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



20:04. Баҳодир Жалолов норвегиялик Омар Шиҳага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! У жанг давомида рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. 


19:45. Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг бошланишига оз қолмоқда. 


16:00. Муроджон Йўлдошев Олимпиададаги иккинчи жангини молдовалик Адил Османовга қарши ўтказди ва учта шидо эвазига имкониятни бой берди. 


15:25. Дзюдочи қизимиз Шукуржон Аминова грузиялик рақибасига қарши баҳс олиб борди ва афсуски имконияни бой берди.


15:21. -63,5 кг вазнли боксчимиз Руслан Абдуллаев мексикалик рақибга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


14:55. Шукуржон Аминова энди грузиялик Етери Липартелианига қарши (тахминан 15:05 дан сўнг), Муроджон Йўлдошев эса македониялик Адил Османовга қарши (тахминан 15:25 дан сўнг) татамига чиқади.


14:42. Сузувчимиз Илья Сибирцев 7:56.67 натижа билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. У катта эҳтимол финалга чиқа олмайди. 


14:32. -73 кг вазнли дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик рақибга қарши татамига чиқди ва ғалаба қозонди! Рақибдаги учта шидо эвазига вакилимиз кейинги босқичга чиқди.


14:14. Дзюдочимиз Шукуржон Аминова илк босқичда Кот д'Ивуар вакиласига қарши баҳс олиб борди ва рақибасидаги учта шидо эвазига ғалаба қозонди!


14:05. Зайнаб Дайибекова афсуски Токио Олимпиадаси совриндори ҳисобланган кореялик Жису Йонга 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа Зайнаб учун Олимпиада биринчи даврадаёқ якунланди.


13:55. Академик эшкак эшувчиларимиз маррага 4-бўлиб етиб келишди.



Бугун қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда қатнашишади: 

13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова - Зулейха Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)

13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)

13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова - Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)

13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)

14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)

15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев - Мигель Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)

20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 июл 22:20:05
Samcity
Boks yutdi qolganlari o'tirib qo'ydi deyaveringlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг