UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Богдан Гусков: "Анкалаев билан жанг ҳаётимни ўзгартириши мумкин" 0 18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0

22 мар 00:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тезкор. UFC Богдан Гусковга топ-15 дан рақиб берди. Жанг санаси ва манзили маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади!

Ярим оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусковнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 27 апрель куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) UFC Apex аренасида ташкил этиладиган UFC Vegas 91 турнирида октагонга кўтарилади. 

Аҳамиятлиси, Богдан Гусковга бу сафар ярим оғир вазн тоифасида UFC рейтингида ўн биринчи ўринни эгаллаб турган америкалик Раян Спэнн рақиблик қилади. 

Жанг турнирнинг co main event беллашуви сифатида ташкил этилади. Марказий жанг португалиялик Манель Капе ҳамда Бразилия вакили Матеус Николау ўртасида кечади.

Маълумот учун, 32 ёшли Раян Спэнн шу кунгача 30 та жанг ўтказиб, 21 та ғалаба ва 9 та мағлубият қайд этган. У охирги жангини Гусковнинг чин маънодаги қиёфадоши Энтони Смитга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган.

Богдан Гусков эса 18 та жангда 15 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. У ўзининг сўнгги жангида Зак Паугани нокаутга учратган эди.

Аввалроқ, Гусков лига билан яна тўртта жангга шартнома имзолаганини айтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг