UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Мутолаа учун: Иқтисодиёт бўйича мутахассис ва таржимон, учта спорт тури бўйича камарларга эга икки мамлакат фуқароси Дастин Стольцфус. Нурсултон Рўзибоевнинг бўлажак рақиби қанчалик хавфли? 0 19:31Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби Магомед Курбанов рингга қайтяпти. Унинг навбатдаги жанги санаси ва манзили эълон қилинди 0 19:10Киберспорт бўйича илк Олимпия ўйинлари 2027 йилга қолдирилди 0 18:51Александр Усик: "Менда заиф нуқта бор. Лекин ҳеч ким буни билмайди" 0 18:25"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда 0 18:02Тайсон Фьюри Усикка қарши учинчи жангни ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 17:39FIDE жорий йилги рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати мезбонини эълон қилди 0 17:17"Топурия фаолиятини якунлашга тайёрланмоқда" - UFC собиқ чемпиони 0 16:52Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози 0 16:25Таэквондочиларимиз клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини 14 та медаль билан тугатишди 0 16:01Александр Усик нима учун Фьюри билан реваншдан сўнг фаолиятини якунламаганини тушунтирди 0 15:39Сардор Худойбердиев 32 ёшда бўлишига қарамасдан, асосий мақсади UFC'га ўтиш эканини айтди 0 15:17Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди 0 14:54Жервонта Дэвис ва Ламонт-Роуч ўртасидаги реванш жанги номаълум муддатга қолдирилди 0 14:31Қозоғистон хоккейида можаро: "Торпедо" легионери жамоадошини ўлдирганликда гумон қилиняпти 0

09 апр 17:26
Янгиликлар

Шахмат

Муҳаммадзоҳид Суяров Жаҳон кубоги йўлланмасига эга чиқди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича Осиё чемпионатининг 3.4-ҳудудий босқичи ўз якунига етди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Жаҳон кубогига бериладиган йўлланмалар сўнгги турда аниқланди. Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда туркманистонлик Сапармират Атабаевни мағлубиятга учратиб, 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади. Кучли учлик қозоғистонлик шахматчилар томонидан банд этилди. Ансат Алдияр 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди. 

Агар сўнгги турда ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев айнан Алдиярни мағлуб этганида, у ҳам Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритарди. Афсуски, Сайдалиев мағлубиятга учраб, якунда 6 очко билан 13-ўрин билан кифояланди. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов ҳам бугун сўнгги турда ютқазмаганида Жаҳон кубоги чиптасига эга чиқарди.  

Маълумот учун, FIDE Жаҳон кубоги шу йил Ҳиндистонда ташкил этилади. Аёллар ўртасидаги мусобақада чемпион бўлган Афруза Ҳамдамова ҳам Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритганди. Бу мусобақа 5-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг