UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59Ронда Роузи — Жина Карано жанги 17 сония давом этди 0 09:38Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Синдаров сўнгги ўринни тарк этди, бугун пешқадамга қарши баҳс! 0 09:17Асосий жанги тўлиқ давом этган UFC Fight Night 276 турнирининг барча натижалари 0 08:56Sofascore. Ҳусанов иккинчи совринига эга чиққан ўйинида неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:35Асадхўжа ғалаба қозонган турнирнинг асосий жанги Жалолов вазнида ўтказилиб, муддатидан аввал якунланди 0 08:14Расман! Конор Макгрегор беш йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда + ПОСТЕР 0 07:53Фрэнсис Нганну иштирокидаги жангда нокаут қайд этилди 0 07:32"Ал Насср"ни мағлуб этган "Гамба Осака" ОЧЛ 2 чемпиони! Роналду яна совринсиз қолди 0 07:11UFC Vegas 117. Қозоғистонлик жангчини нокаут қилишди. Прелим кард натижалари битта хабарда 0 19:19Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё чемпионати шоҳсупасида 0 18:48Майк Тайсон қачондан бери наша чекмаётганини айтди 0 18:27Расман! Роберт Левандовски "Барселона"ни тарк этади 0 18:06Каранонинг мураббийи: "Жина қўлларида эркаклардек уради, оёқларида эса отдек тепади" 0 17:45Менежер Ломаченконинг қайтиш режалари ҳақида гапирди 0 17:24MVP жангчилари тарозида: Роузи ва Карано хонимлар уддалади, Нганну рақибидан 16 кг оғир тош босди 0

30 апр 14:31
Янгиликлар

Хоккей

Қозоғистон хоккейида можаро: "Торпедо" легионери жамоадошини ўлдирганликда гумон қилиняпти

Теглар :  Торпедо У-К
Бу ҳақда Telegram платформасидаги sportilinet нашри хабар бермоқда.

"2024 йилнинг 2 август куни "Торпедо" (Усть-Каменогорск) ёшлар жамоаси дарвозабони Иван Пилёнок вафот этди. У 19 ёшда эди. Пилёнок 2022/23 йилги мавсумда асосий жамоа таркибида иккита ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Клуб Пиленёк "Муз спорти саройи"да касал бўлиб қолгани, шифокорлар ва ходимлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам чақиргани ва у касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Эндиликда Пиленёкнинг ўлими олдидан россиялик "Торпедо" ҳужумчиси Андрей Лагунов билан бўлган можароси акс этган видео пайдо бўлди. Orda.kz нашрининг ёзишича, можарога ишдан чиққан ҳаво совутгичи сабаб бўлган. Жанжалдан кейин Пилёнок йиқилиб, ҳушини йўқотганини кўриш мумкин. 24 ёшли Лагунов Қозоғистонда 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда: у "Торпедо" ёшлар жамоасига келиб, бир мавсумга "Ладя" (МХЛ) ва Қарағанданинг "Сариарка" клубларига бориб келган. Ўтган мавсумда у 51та ўйин ўтказиб, 18+19 очко жамғарган ва "Торпедо" билан Қозоғистон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланганди.

Икки томоннинг адвокатларига кўра, тергов иши якунига етган. Марҳумнинг яқинлари терговчилар мазкур ҳолатда Лагунов фойдасига қарор чиқарганини таъкидламоқда. Андрейнинг ўзи эса суд уни айбдор деб топган ҳолатда айбига иқрор бўлишга ва жазо олишга тайёр эканини билдирган.

Суд қачон бўлиб ўтиши эса номаълум.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг