19 апр 14:16
Янгиликлар

Сардор Худойбердиевда чемпионлик жанги. Бугун саккиз нафар ҳамюртимиз Octagon 71 турнирида жанг қилади
Мусобақанинг марказий жанги қирғизистонлик Фарида Абдуева ҳамда Қозоғистон вакиласи Аян Турсин ўртасида аёллар ўртасидаги минимал вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечади.
Co main event'да ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси камар учун жангда қирғизистонлик Арген Абдикадир Уулу билан тўқнаш келади.
Бундан ташқари, турнир доирасида яна етти нафар ҳамюртимиз октагонга кўтарилади. Жанглар Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. Қуйида мусобақанинг тўлиқ карди билан танишишингиз мумкин:
Асосий кард:
Марказий жанг, аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида чемпионлик жанги: Фарида Абдуева (Қирғизистон) - Аян Турсин (Қозоғистон)
Иккинчи асосий жанг, ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун: САРДОР ХУДОЙБЕРДИЕВ - Арген Абдикадир Уулу (Қирғизистон)
Енгил вазнда: Ҳамидреза Таебинья (Эрон) - Арнур Кабдолдаев (Қозоғистон)
Ўта енгил вазнда: Ирисбек Тиленов (Қирғизистон) - Саймумин Мадиев (Тожикистон)
Ярим оғир вазнда: ҲАБИБ ГАЗИЕВ - Керим Даидов (Қозоғистон)
Ярим енгил вазнда: ЖАВОҲИР ИМАМОВ - Данияр Онгар (Қозоғистон)
Енгил вазнда: ИБРАГИМ ШАЙМАНОВ - Нурбек Тажибаев (Қозоғистон)
Энг енгил вазнда: ЖАМОЛИДДИН РАҲМОНЖОНОВ - Айдин Кодеков (Қозоғистон).
Прелим кард:
Ярим ўрта вазнда: Амир Саидкия (Эрон) - Максат Жолдаш Уулу (Қирғизистон)
Ўта енгил вазнда: Майрамбек Жанибек Уулу (Қирғизистон) - Дилшод Норқўзиев (Тожикистон)
Енгил вазнда: АСАДБЕК САИДОВ - Тимур Таласбек Уулу (Қирғизистон)
Энг енгил вазнда: Шерзод Ибодиллоев (Тожикистон) - Ишан Галиев (Қозоғистон)
Ярим енгил вазнда: Бахтиёр Тиллаев (Тожикистон) - Дамир Раҳимжонов (Қозоғистон)
Енгил вазнда: МАНСУР АТАЖАНОВ - Азамат Тузелов (Қозоғистон)
Енгил вазнда: Тиркеш Холмедов (Туркманистон) - Казбек Толен (Қозоғистон)
Энг енгил вазнда: ФАРҲОД ҚУДРАТОВ - Аҳрор Мирзараҳимов (Тожикистон).
Фикрлар