19 апр 16:12
Янгиликлар
Бокс/ММА

Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-присидаги кейинги рақиби ким бўлиши маълум
Кеча Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) давом этаётган бокс бўйича WBC Гран-приси доирасида супер енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов Нигерия вакили Майкл Адесодунга қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра ғолиб бўлганди.
Энди Турсунов июнь ойида Гран-при нимчорак финали доирасида аргентиналик Алан Эзикель Дутра билан баҳс олиб боради. Дутра кеча илк босқичда америкалик Кризтеч Базалдуани тўртинчи раундда нокаутга учратган эди.
Маълумот учун, ушбу дивизиондаги яна бир ҳамюртимиз Камронбек Эшматов дастлабки босқичда украиналик Данило Лозонга имкониятни бой берганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар